Илтимос кутинг...

Кўп бериладиган саволлар

Давлат мулки объектлари Президентимиз Фармонларига асосан e-auksion.uz сайти орқали аукцион савдоларида сотилиши белгиланган, хозирги кунда вилоятимизда 56 та бинолар савдоларга чиқарилган бўлиб, шундан, Қўштепа туманидаги 2 та объектлар Қўштепа тумани, Сармозор МФЙдаги собиқ клуб биноси ва Қоракалтак МФЙдаги қурилиши тугалланмаган биноларини аукцион савдоларига қатнашган ҳолда сотиб олишингиз мумкин. Бундан ташқари, Давлат активларини бошқариш агентлигининг privatization.davaktiv.uz сайти ишга тушурилган бўлиб, у ерда савдога чиқарилган ва савдога чиқарилиши белгиланган давлат объектлари ва давлат корхоналари тўғрисида маълумотлар жойлаштирилган.

Шунингдек Тадбиркорлар уйи биносининг 2 қаватида "Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси" очилган бўлиб, ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан мурожаат қилишингиз мумкин.

Ҳозирда мазкур йўналиш бўйича интернет сайтларига маълумотлар киритиб борилмоқда. Хусусан, www.davaktiv.uz электрон сайти, шунингдек, "Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш вилоят ҳудудий бошқармаси"га мурожаат қилиб тегишли маълумотларни олишингиз мумкин.

Бундан ташқари, Фарғона шаҳрида ташкил этилган "Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш Клиникаси"га тўғридан-тўғри ва телефон қўнғироғи орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон Репспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарори билан "Давлат мулкини ижарага бериш тўғрисида"ги Низом тасдиқланган. Мазкур низомга асосан вилоятимиздаги шаҳар ва туманларда бўш турган нотурар объектлар ишчи гуруҳлари томонидан аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.2018 йил 454-сонли қарорига асосан мунтазам равишда e-auksion.uz савдо майдончасига қўйиб борилади. Сиз аукцион савдолари орқали ушбу объектлар билан танишиб боришингиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сонли Фармонининг 3-иловасига асосан "Фарғона ёғ-мой" АЖнинг 84,45 % ва "Қўқон ёғ-мой" АЖнинг 51,0 % давлат улушлари баҳоланган нархда 1 та лот тамойили асосида яъни давлат улуши тўлиқлигича биржа савдоларига чиқарилади.
Наманган вилоятида бўш турган давлат объектлари доимий хатловдан ўтказиб борилади. Амалда ўтказилган хатлов натижасига кўра 65 та давлат объектлари бўш турганлиги аниқланган. Шундан 19 тасини хусусийлаштириш юзасидан вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинган. Бугунги кунда, Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан Наманган шаҳар А.Хўжаев кўчасида жойлашган Давлат хизматлари Наманган шаҳар маркази биносида “Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси” ўз фаолиятини бошлади. Мазкур клиникага ташриф буюриб, бўш турган давлат объектлари рўйхати билан танишишингиз мумкин бўлади.
ПФ-6096-сонли Фармонга асосан давлат улушларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш шартномалари доирасида белгиланган графикка асосан қисман тўловни амалга оширган ҳаридорларга тўлиқ тўловлар амалга оширилгунга қадар улуш қийматининг тўланган қисмига мутаносиб равишда жамият бошқарувида иштирок этиш ва дивидентлар олиш ҳуқуқи асосида “тасарруф этиш ҳуқуқисиз” сертификат берилади. Мазкур сертификат сизга жамият бошқарувида иштирок этиш ва дивидентлар олиш ҳуқуқини беради.
Қабул қилинган Фармонга кўра, давлат объектларини «ноль» харид қийматида сотиш амалиёти бекор қилинди ва келгусида бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари Халқ депутатлари вилоятлар Кенгаши, вилоят ҳокими ҳамда Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг қарорларига асосан инвестиция ҳамда ижтимоий мажбуриятлар асосида бошланғич “1 сўм” бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқариш белгиланди. Объектлар тўғрисидаги батафсил ахборотлар расмий privatization.davaktiv.uz сайтига жойлаштирилади. Сиз ушбу сайтга ташриф буюриб, узингизни бизнесингиз учун қулай бўлган бўш турган давлат кўчмас мулки объектини танлаб, келгусида оммавий савдоларда қатнашиб, хусусийлаштириб олишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июньдаги “Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3067-сон қарорига кўра, стратегик аҳамиятга эга бўлмаган:

- бўш турган ёки фойдаланилмаётган бино ва иншоотларнинг умумий эгаллаган майдони 2000 квадрат метргача бўлган давлат мулки объектлари;

- қурилишини тугатишга молиялаштириш манбаи бўлмаган, бино ва иншоотларнинг умумий эгаллаган майдони 2000 квадрат метргача бўлган қурилиши тугалланмаган объектлар;

- тугатишга доир иш юритиш жараёнида сотилмаган ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига берилган бино ва иншоотларнинг умумий эгаллаган майдони 2000 квадрат метргача бўлган объектлар;

- хўжалик жамиятлари ва бошқа ташкилотлардаги давлат улушлари (акциялари), агар асосий воситаларнинг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик минг бараваридан кўп бўлмаса;

- ишчиларнинг ўртача йиллик сони 500 кишидан ошмаса бевосита вилоят ҳокимининг қарори асосида хусусийлаштирилиши мумкин.

Ҳудди шу тартибда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5495-сон Фармони асосида Халқ депутатлари вилоят Кенгашларига умумий майдони 2000 квадрат метрдан ортиқ, лекин 5000 квадрат метрдан кўп бўлмаган, фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилган.

Эндиликда давлат объектларини “ноль” харид қийматида сотиш амалиёти бекор қилинади ва улар ўз ваколати доирасида вилоят ҳокимлари ҳамда Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг қарорларига асосан инвестиция ҳамда ижтимоий мажбуриятлар асосида “1 сўм” бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқарилади.
Президентимиз раҳбарлигида Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими ва туман хокимлари бошчилигида хусусийлаштириш бўйича клиника ташкил этилиши юзасидан топшириқ берилди. Шунга кўра, вилоятда “Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клинакаси” ташкил этилган, клиника 24 соат давомида ишлаб турибди, иш фаолиятида давлат корхоналарига диагностика қўйиш, мурожаатчиларнинг ҳамма саволларига жавоб бериши, хусусийлаштирилаётган корхоналарни ва тармоқларни кўриб ўз таклифини айтиши, очиқлик ва адолатли бўлиши ҳамда коррупция бўлмаслиги, бу клиника тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларни (муаммоли) масаласини ечишда кўмаклашишдан иборатдир.
Акциядорлик жамиятларининг давлат акция пакетлари соф активнинг пропорционал қиймати 100 млн.сўмдан ошмайдиган давлат акция пакетлари солиқ органларига топширилган охирги бухгалтерия балансига асосан соф актив қийматида баҳоланмасдан савдоларга чиқарилади. Соф актив қиймати 100 млн.сўмдан кўп бўлган давлат акция пакетлари хатлов, баҳолаш ҳамда баҳолаш ҳисоботини экпертизадан ўтказган ҳолда “Тошкент” республика фонд биржаси орқали амалга оширилади.
Бозорлар ва савдо комплекслари аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари қошида бозор ва савдо комплексларини сотишдан олдин тайёрлаш ишларини амалга ошириш бўйича бошқарув компанияларини ташкил этилади. Илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлган бозор ва савдо комплексларини замонавий кўринишга келтириш, санитария-гигиена талаблари даражасида сақлаш, бозор фаолияти учун зарур инфратузилма шакллантирилади. Шунингдек, мазкур Фармон билан бозор ва савдо комплексларидаги хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳамда хусусий мулк дахлсизлигини таъминланиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5666-сонли Фармони 4-бандида, 2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар “E-ijro auksion” электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сонли Фармонининг 3-иловасига асосан "Фарғона ёғ-мой" АЖнинг 84,45 % ва "Қўқон ёғ-мой" АЖнинг 51,0 % давлат улушлари баҳоланган нархда 1 та лот тамойили асосида яъни давлат улуши тўлиқлигича биржа савдоларига чиқарилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасига асосан сотилиши белгиланган давлат улушлари дастлаб жамият ёки жамият улушдорларига таклиф берилиши белгиланган бўлиб, жамият ёки улушдорлар сотиб олишни рад этган тақдирда, давлат улуши оммавий савдоларга чиқарилади.

Президентимизнинг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сонли Фармонига асосан жамиятнинг соф активлари қиймати 100 млн.сўм ошмаган тақдирда, давлат улуши белгиланган тартибда баҳоланмасдан сотилиши кўрсатиб ўтилган.

Президентимизнинг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли Фармонига асосан давлат активларининг тўловларини энг кам иш хақининг 3000 баробаригача

3 ой , 7000 баробаригача 6 ой, 15 000 баробаригача 1 йил, 20 000 баробаригача

2 йил ва 20 000 баробаридан юқорисига 3 йилдан ошмаган муддатда бўлиб тўлаш имконияти берилган.

Аукционга қўйилган объектни сотиб олиш тўловлари бу объектни сотиб олиш учун тўланадиган тўловлар ҳисобланади. Инвестиция мажбуриятлар суммасига эса инвестор томонидан бажариладиган ишлар, яъни объектда қурилиш, таъмирлаш, реконструкция, ҳудудни ободонлаштириш, ремонт ишлари учун усталарга тўланадиган пул маблағлари ва ҳар қандай ушбу объектни қурилиши учун сарфланадиган пул маблағлари инвестиция мажбуриятлари бажарилиши учун ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2020 йилдаги ПФ-6096-сонли Фармонининг 4-иловасига асосан ушбу давлат активи хусусийлаштирилиши белгиланган. Фармонга асосан солиқ органларидан тақдим этилган маълумотларга кўра соф активлари 100,0 млн.сўмдан кам бўлган улушлар баҳоланмасдан, соф активларига нисбатан пропорционал равишда баҳоланмасдан “е-ijro” аукционда савдога чиқарилади. Онлайн савдолар оқали қатнашиб сотиб олишингиз мумкин. Бунинг учун е-auksion.uz сайтига кириб, ушбу улушни сотиб олишга ариза берсангиз бас.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242-сон Фармони (https://lex.uz/docs/3416134) 16-бандида ҳунармандларга давлат мулки объектлари учун ижара тўлови белгиланган энг кам тўловнинг 50 фоизи миқдорида белгиланиши кўрсатилган.

Агар сиз давлат мулки бўлган кўчмас мулкни ҳунарманд сифатида ижарага олиб ҳунармандлик фаолиятини амалга ошириш истагингиз бўлса, Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайти (https://privatization.davaktiv.uz/uz/rentlists) ҳамда “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг (https://e-auksion.uz) расмий сайти орқали ижарага таклиф этилаётган объектлар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон Фармони талаблари доирасида давлат мулкини ижарага олган ҳунармандлар учун энг кам ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида имтиёз берилишини маълум қиламиз.

Баҳолаш фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги қонуни ҳамда бошқа қонун ости ҳужжатлар билан тартибга солинади. Мазкур қонуннинг 12-моддасига кўра, баҳоловчи ташкилот ва буюртмачи ўртасида тузиладиган шартнома ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда суд ажрими баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун асос ҳисобланади.

Давлат кўчмас мулки объектларига нисбатан хусусийлаштириш мақсадида амалга ошириладиган баҳолаш ишлари балансда сақловчи ҳисобланган Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳамда баҳолаш ташкилотлари билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Баҳолаш ташкилоти буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида баҳолаш объектини кўздан кечиради.

Баҳолаш ишлари жорий йил 5 сентябрдан кучга кирган Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 4 июнда 3239-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикасининг “Ягона миллий баҳолаш стандарти” талаблари асосида амалга оширилади. Ўз навбатида, баҳолаш ишлари харажатга оид, даромадга оид ва қиёсий ёндашувларда амалга оширилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги қонуни 181-моддасига мувофиқ, зарур бўлган ҳолларда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини текшириш учун мазкур ҳисобот қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа баҳоловчи ташкилот томонидан шартнома асосида экспертизадан ўтказилиши мумкинлиги қайд этилган.

Шу боис, баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ва аниқланган қийматга нисбатан эътироз юзага келган тақдирда, мазкур баҳолаш ҳисоботининг ишончлилиги ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилиши мумкин.

Мурожаатингизда келтирилган бино юзасидан Жиззах вилоятидаги Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасига мурожаат қилишингиз тавсия этилади. Клиникада Давлат активларини бошқариш агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Агентлик ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази (манзил: 108000, Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси, 63-уй, тел: 0 (372) 226-25-73; 0 (372) 226-12-59; 0 (372) 226-25-04) ходимлари сизга ушбу масала юзасидан ваколат доирасида амалий ёрдам кўрсатади.

Шу билан бирга, ижарага берилиши ҳамда ўрнатилган тартибда сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтида (https://privatization.davaktiv.uz/uz/rentlists) ҳам мавжуд.

Шунингдек, фаолиятингиз мақсадлари учун мос келувчи объектни e-auksion.uz электрон савдо майдончаси (https://e-auksion.uz) орқали Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июндаги 454-сон қарори талаблари доирасида танловда иштирок этиш (https://lex.uz/docs/3784454) орқали ижара асосида ёки сотиб олишингиз мумкин. https://privatization.davaktiv.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 666-сон қарорига асосан фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш бўйича 1-ишчи гуруҳ ва фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш бўйича 2-ишчи гуруҳ ташкил этилган.

2-ишчи гуруҳ раҳбари туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ҳисобланади.

2-ишчи гуруҳга қуйидаги вазифалар юклатилган: фойдаланилмаётган объектларни ишга тушириш муаммоларини ўрганиш; аниқланган муаммоларни ҳал қилиш ва фойдаланилмаётган объектларни ишга туширишга доир лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва инвесторларни жалб қилишда мулкдорга кўмаклашиш; фойдаланилмаётган объект ҳақиқатда хўжалик фаолиятига жалб қилинганини жойига борган ҳолда ўрганиш орқали таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этиш.

Шунга кўра, объект фаолияти тиклангани, яратилган янги иш ўринлари ва киритилган инвестиция маблағлари тўғрисидаги маълумотларни 2-ишчи гуруҳга тақдим қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

2-ишчи гуруҳ томонидан фойдаланилмаётган объект ҳақиқатда хўжалик фаолиятига жалб қилинганини жойига борган ҳолда ўрганиш орқали таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этиш белгиланган.

Ўз навбатида, фойдаланилмаётган объект хўжалик фаолиятига жалб этилганда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳисобланган солиқ суммалари хўжалик фаолиятига жалб этилган объект мулкдорига тегишли миқдорда қайтарилади. Бунда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида тўланган солиқ суммасини қайтариш 2-ишчи гуруҳнинг хулосаси асосида охирги 12 ой учун татбиқ этилади.

Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори (https://lex.uz/docs/2472699#2474550) билан тасдиқланган “Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари доирасида тартибга солинади.

Мазкур низомнинг 291-бандига кўра, Давлат кўчмас мулки объектини бошланғич баҳоси аниқлангандан кейин, сотувчи сотилаётган давлат кўчмас мулки объектини хусусийлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар бир йилдан кам бўлмаган муддатда ижарага олган ижарачини ёзма (шахсан тилхат орқали ёки почтадан топширилгани маълум қилинадиган буюртма хат орқали) хабардор қилиши белгиланган (давлат кўчмас мулкини 1 сўмлик бошланғич нарх асосида савдога чиқариш бундан мустасно).

Шунга кўра, мурожаатингизда келтирилган объект бўйича маълумотларни олиш ва ҳужжатлар билан танишиш учун Тошкент вилоятидаги Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасига мурожаат қилишингиз тавсия этилади. Клиникада Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (тел: 0 (371) 230-33-62) вакиллари томонидан Сизга ушбу масала юзасидан ваколат доирасида амалий ёрдам кўрсатилиши билдирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 666-сон қарорига асосан, фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш бўйича 1-ишчи гуруҳ ва фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш бўйича 2-ишчи гуруҳ ташкил этилган.

2-ишчи гуруҳ раҳбари туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ҳисобланади.

2-ишчи гуруҳга қуйидаги вазифалар юклатилган:
фойдаланилмаётган объектларни ишга тушириш муаммоларини ўрганиш; аниқланган муаммоларни ҳал қилиш ва фойдаланилмаётган объектларни ишга туширишга доир лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва инвесторларни жалб қилишда мулкдорга кўмаклашиш; фойдаланилмаётган объект ҳақиқатда хўжалик фаолиятига жалб қилинганини жойига борган ҳолда ўрганиш орқали таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этиш.

Шунга кўра, объект фаолияти тиклангани, яратилган янги иш ўринлари ва киритилган инвестиция маблағлари тўғрисидаги маълумотларни 2-ишчи гуруҳга тақдим қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

2-ишчи гуруҳ томонидан фойдаланилмаётган объект ҳақиқатда хўжалик фаолиятига жалб қилинганини жойига борган ҳолда ўрганиш орқали таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этиш белгиланган.

Фойдаланилмаётган объект хўжалик фаолиятига жалб этилганда, таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳисобланган солиқ суммалари хўжалик фаолиятига жалб этилган объект мулкдорига тегишли миқдорда қайтарилади. Бунда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида тўланган солиқ суммасини қайтариш 2-ишчи гуруҳнинг хулосаси асосида охирги 12 ой учун татбиқ этилади.